locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» ван де Венни ўз сафига қўшиб олмоқчи

25 ёшли футболчининг «Тоттенхэм» билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» ван де Венни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «қизил иблислар» 25 ёшли футболчининг тезлиги, тўп билан ҳаракатланиши ва тўпни олиб қўйиш қобилиятини юқори баҳоламоқда.

Бироқ нидерландиялик футболчи учун курашда «Ливерпуль» манкуниянликларга рақобат туғдириши мумкин.

Жорий мавсумда ван де Вен барча турнирлар доирасида 40 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг