«МЮ» ван де Венни сотиб олиши мумкин
“Manchester Юнайтед” ҳимоячи Микки ван де Венни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, бу трансфер фақат “Тоттенхэм” АПЛдан тушиб кетган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Агар “шпорлар” элита дивизионда қолса, манкунианлар расмий таклиф билан чиқмайди.
Манбага кўра, агар «Тоттенхэм» Премьер-лигада қолса, ван де Вен клуб билан янги шартнома имзолаши эҳтимоли юқори. Шу билан бирга, агар “Ливерпуль” томонидан таклиф бўлса, 25 ёшли ҳимоячи мерсисайдликлар сафига ўтишни афзал кўради. Ҳозирча “қизиллар” футболчи трансфери бўйича расмий мурожаат қилмаган.
Жорий мавсумда ван де Вен барча мусобақаларда 44 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.