locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» ва «Ливерпуль» Тюрам учун курашга қўшилди

24 ёшли футболчининг «Ювентус» билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилда якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» «Ювентус»нинг марказий яримҳимоячиси Кефрен Тюрам-Юлиенни ёзги трансфер ойнасидан устувор мақсадлардан бири сифатида белгилаб олди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Инглиз грандлари француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истаса-да, бу трансфер осон кечмаслиги аниқ.

Манбанинг ёзишича, 24 ёшли футболчи Турин клуби билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин турибди. «Ювентус» раҳбарияти Тюрамни жамоанинг янги даврдаги «пойдеўор ўйинчиси» сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Тюрам жорий мавсум барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 40 миллион евро бўйича баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг