locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» ва «Ливерпуль» Трюфферни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» ва «Ливерпуль» Трюфферни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Борнмут»нинг чап қанот ҳимоячиси Адриен Трюффер Англия Премьер-лигасининг гранд клублари қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли франциялик футболчини «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. «Борнмут» Трюффернинг трансферини тахминан 70,74 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ клуб январь ойида футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Қайд этилишича, Трюффер учун асосий трансфер кураши келаси ёзда кечиши кутилмоқда. Англиянинг икки грандидан ташқари, ҳимоячига «Астон Вилла», «Бенфика», «Бавария» ва «Милан» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Трюффер жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг