locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» ва «Ливерпуль» Чуамени учун 12 млн евро маош беришга тайёр

Тransfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 млн еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» ва «Ливерпуль» Чуамени учун 12 млн евро маош беришга тайёр
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” жамоалари “Реал” ярим ҳимоячиси Орелен Чуаменига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Defensa Central хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клублари франциялик футболчига йилига 12 млн евро маош тўлашга тайёр.

Аммо Мадрид клуби 26 ёшли футболчини сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти. Чуамени “қаймоқранглилар”да қолишни истамоқда.

Жорий мавсумда Орелен барча турнирларда 41 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та ассист қайд этган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Тransfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 млн еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг