locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» ва «Челси» Гарначо борасида келиша олмаяпти

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» ва «Челси» Гарначо борасида келиша олмаяпти
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” ва “Челси” аргентиналик футболчи Алехандро Гарначонинг трансфери бўйича иш олиб бормоқда.

Football.London нашрининг маълум қилишича, томонлар 21 ёшли қанот ҳужумчисининг трансфери учун бадал суммасини келиша олмай қолди.

Манбага кўра, манчестерликлар ўз ўйинчисини 50 миллион фунтга баҳоламоқда. “Челси” клуби мутасаддилари эса, “Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибдаги ўрнини йўқотган ўйинчи учун 30 миллион евродан кўп пул тўламаслигини билдирди.

Алехандронинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ жамоани Рубен Аморим қабул қилиб олганидан кейин Гарначо мураббийлар штаби учун кераксиз ўйинчига айланиб қолди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг