«МЮ» ва «Челси» Адамс учун курашади
Тайлернинг ҳозирда Трансфермаркт порталидаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Борнмут" футболчиси Тайлер Адамсни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда "Cаught Offise" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Борнмут" Адамс трансферидан 30-40 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.
26 ёшли футболчининг қишки трансфер ойнасида янги клубга ўтиш эҳтимоли камроқ. Лекин трансфер келаси ёзда амалга ошиши кутилмоқда.
Тайлернинг ҳозирда Траснфермаркт порталидаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсум "гилослар" сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист