locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» ва «Бетис» Антони борасида келиша олмади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «МЮ» ва «Бетис» Антони борасида келиша олмади
Фото: Getty Images

"Бетис" клуби "Манчестер Юнайтед" вингери Антони трансфери бўйича таклифини қайтариб олди ва музокаралардан воз кечди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Антонининг тиббий кўрикдан ўтиши белгиланмаган, инглиз клуби томонидан оширилган шартлар туфайли трансфер амалга ошмайди.

"Антони бўйича ҳеч қандай келишув йўқ ва биз таклифни қайтариб олдик. Биз "Манчестер Юнайтед"нинг талабларини бажара олмаймиз", - дейилади хабарда.

Аввалроқ томонлар унинг ижараси бўйича келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг