locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» ва «Атлетико» Гомесга қизиқмоқда

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» ва «Атлетико» Гомесга қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Порту» ҳужумчиси Виллиам Гомес Европанинг бир нечта етакчи клублари қизиқишлари доирасига тушди.

AS нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» 20 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англия Премьер-лигасининг бронза медали соҳиби Гомесни қанотларни кучайтириш учун вариант сифатида кўрмоқда.

«Манчестер Юнайтед»дан ташқари, ёш футболчини Мадриднинг «Атлетико» клуби, шунингдек, «Арсенал», «Ньюкасл» ва «Рома» ҳам кузатиб бормоқда. Бироқ, манбанинг хабар беришича, трансферни амалга оширишга бўлган ҳар қандай уриниш мураккаб бўлади.

Португалия томони Гомеснинг трансферини муҳокама қилмоқчи эмас ва уни фақат 80 миллион евро миқдоридаги товон пули эвазига қўйиб юборишга тайёр.

2025/2026 йилги мавсумда Гомес 46 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг