locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"МЮ\" ва \"Ан-Наср\" Руисга қизиқиб қолди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"МЮ" ва "Ан-Наср" Руисга қизиқиб қолди
Фото: Getty Images

Фабиан Руисга бир неча клублар қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

Манбага кўра, хавбекка "Манчестер Юнайтед" ва "Ан-Наср" клублари томонидан қизиқиш бўлмоқда. Улар Руисни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

"ПСЖ" ва испаниялик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Қайд этилишича, француз клуби бош мураббий Луис Энрике жуда қадрлайдиган ва асосий таркибнинг муҳим бўғини саналган испаниялик футболчига умид боғламоқда.

Ўтган мавсумда Фабиан Лига 1да 30та ўйинда 4та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг