\"МЮ\" Уоткинсга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images
"Астон Вилла" ҳужумчиси Олли Уоткинс фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин, дея хабар берди The Athletic.
Манбанинг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" вакиллари 25 ёшли англияликнинг трансфери бўйича аллақачон бирмингемликлар билан боғланган. У таркибда Расмус Хойлунд ўрнини эгаллаши режалаштирилган.
"Астон Вилла" Уоткинс учун 70 млн евро олишни режалаштирмоқда. Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 40 млн еврога баҳоламоқда.
Уоткинс 2024/25 йилги мавсум "Астон Вилла" либосида 54 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист