«МЮ» Уоткинс билан музокараларни бошлади
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед" Олли Уоткинс трансфери бўйича янги музокаралар олиб борди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, "қизил иблислар” Оллини ўз сафига қўшиб олишни истайди. Аммо унинг трансфер қийматининг бироз қиммат деб ҳисобламода.
“Астон Вилла” ўз форвардини 60 млн фунтга баҳоламоқда. Аммо нарх пасайтирилган тақдирда музокараларни давом эттиришга тайёр.
"Астон Вилла", ўз навбатида, Уоткинсга ўринбосар топмагунча музокараларда ён беришни режалаштирмаяпти. Номзодлардан бири "Челси" форварди Николас Жексон.
2024/25 йилги мавсумда Уоткинс АПЛда 38 та ўйинда 16 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Баҳром Бобонов
Редактор