«МЮ» Уортон учун катта пул сафрлашга тайёр
Клуб "Кристал Пэлас"нинг ёш истеъдоди учун 69 миллион евро тўлашга тайёр.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Кристал Пэлас" таянч ярим ҳимоячиси Адам Уортонни сотиб олишни режалаштирган. Бу ҳақда Mirror Football хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар" майдон марказини кучайтириш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Раҳбарият 21 ёшли Уортонни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.
Клуб "Кристал Пэлас"нинг ёш истеъдоди учун 69 миллион евро тўлашга тайёр.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 10 та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячининг "бургутлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист