locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» туркиялик юлдуз учун 90 миллион евро тўламоқчи

Йилдизнинг “Ювентус” билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «МЮ» туркиялик юлдуз учун 90 миллион евро тўламоқчи
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” 2026 йилнинг ёзида “Ювентус”нинг туркиялик вингери Кенан Йилдизни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” 20 ёшли футболчининг трансфери учун 90 миллион евро тўлашга тайёр.

Шунингдек, Йилдизга Англиянинг бошқа жамоалари, жумладан “Челси” ва “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсум туркиялик ҳужумчи барча мусобақалар доирасида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйди. Йилдизнинг “Ювентус” билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали унинг қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг