«МЮ» Тонали бўйича бир қарорга келди
Романо бу ҳақда фикр билдирди.
ФОТО: Getty images
«Ньюкасл» клуби ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг «Манчестер Юнайтед»га ўтиш эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда Transfer News Live нашри хабар берди.
Манбага кўра, инсайдер Фабрицио Романога таяниб хабар беришича, «қизил иблислар» «қарғалар»нинг 26 ёшли юлдузини сотиб олиш фикридан воз кечишган.
Қайд этилишича, Сандро Тонали ва Льюис Холлнинг трансферлари «МЮ»га умумий ҳисобда 140-150 миллион еврога тушиши мумкин эди.
Ортда қолган мавсумда Тонали «Ньюкасл» сафида барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.