locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» тарихидаги энг қиммат трансфер амалга ошиши мумкин

Манкунианликлар устози Рубен Аморимнинг шахсан ўзи мазкур трансфер устида ишламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «МЮ» тарихидаги энг қиммат трансфер амалга ошиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” клуби “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Манбага кўра, манкунианликлар устози Рубен Аморимнинг шахсан ўзи мазкур трансфер устида ишламоқда.

“Ноттингем Форест” 22 ёшли футболчини фақат 100–120 миллион фунт стерлинг (тахминан 114–134 миллион евро) эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Агар мазкур трансфер амалга ошса, бу “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг қиммат харидга айланади. Клубнинг ҳозирги трансфер рекорди 2016-йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда “Ювентус”дан Пол Погба 105 миллион евро эвазига сотиб олинганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг