«МЮ» Скоттга қизиқиб қолди
«Манчестер Юнайтед» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, 22 ёшли хавбек ёзги трансфер ойнасида манкунианликларнинг ўрта чизиғини кучайтириш учун номзодлар қаторига киради.
Қайд этилишича, «Борнмут» раҳбарияти ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи. Шу билан бирга, янги келишувда тахминан 89 миллион евролик товон пули банди пайдо бўлиши мумкин. Потенциал харидорларнинг фикрича, бу ёзда эҳтимолий трансфер суммаси тахминан 71 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
«Борнмут» эса ярим ҳимоячини сотиш ниятида эмаслигини таъкидлашда давом этмоқда.
Ўтган мавсумда майдон марказида ҳам, таянч зонасида ҳам ўйнай оладиган футболчи 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилиб, 6 та огоҳлантириш олди. Скоттдан ташқари, «Манчестер Юнайтед» Эллиот Андерсон, Карлос Балеба, Сандро Тонали ва Адам Уортонни сотиб олиш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.