locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Саудия сафари орқали 10 млн фунт ишлаб олиши мумкин

Инглиз клуби "Ан-Наср" ва "Ал-Ҳилол" иштирокидаги уч томонлама турнирда майдонга тушиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Саудия сафари орқали 10 млн фунт ишлаб олиши мумкин
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед" жорий мавсум давомида Саудия Арабистонида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича келишувга эришса, 10 млн фунтдан кўпроқ даромад олиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манбага кўра, инглиз клуби "Ан-Наср" ва "Ал-Ҳилол" иштирокидаги уч томонлама турнирда майдонга тушиши мумкин.

"Қизил иблислар" бир ўйинда ғалаба қозонган тақдирда тахминан 5 миллион фунт стерлинг ва мукофот пуллари ишлаб олиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед" Саудия Арабистонидаги фаолияти давомида тижорий битимлардан қўшимча даромад олиши мумкин.

Қайд этилишича, “қизил иблислар” қисқа вақт ичида Саудия Арабистонига ташриф буюриб, фақат битта ўйин ўтказиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг