«МЮ» Сантосни «Челси»дан сотиб олмоқчи
Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
“Челси” ярим ҳимоячиси Андрей Сантос фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Transfer News Live журналист Бен Жейкобсга таяниб хабар берди.
Манбага кўра, лондонликлар ўтган ёзда футболчи бўйича келган таклифларни рад этган. Қайд этилишича, яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида ҳам “Челси” бразилиялик футболчининг келажаги борасида янада қатъий позицияни эгаллаши кутилмоқда.
21 ёшли футболчи “кўклар” сафида ҳозирга қадар барча мусобақаларда 38 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист