«МЮ» Санчо билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунига етади.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти келаси ёзда шартномаси якунланадиган ҳужумчи Жейдон Санчо билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, «қизил иблислар» шартномани яна бир йилга фаоллаштириш орқали футболчини сотиб юбориш ва маблағ ишлаб олиш хавфига қўл урмоқчи эмас. Манкунияликлар 25 ёшли вингерга ҳафтасига 200 минг доллар (тахминан 170 минг евро) миқдорида маош тўлашда давом этишни истамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Санчо 2021 йилнинг ёзида «Боруссия Дортмунд»дан 85 млн евро эвазига «МЮ»га ўтганди. Бу давр ичида у барча турнирларда 83 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист