«МЮ» Саммервиллга узоқ йиллик шартнома таклиф қилди
Саммервиллнинг айни пайтдаги бозор баҳоси 35 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
«Вест Хэм» клубининг қанот ҳужумчиси Крисенсио Саммервилл фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира эълон қилди.
Манбанинг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» нидерландиялик футболчига 2031 йилга қадар мўлжалланган.
Шунингдек, «қизил иблислар» 24 ёшли вингернинг трансфери борасида «Вест Хэм» клуби билан ҳам музокараларга киришган.
Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда Саммервилл барча мусобақаларда жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, Саммервиллнинг айни пайтдаги бозор баҳоси 35 миллион еврони ташкил этади.