locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Рубен Невеш трансфери бўйича ҳеч қандай музокараларни бошламаган

Португалиялик футболчининг «Ал Ҳилол» билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Рубен Невеш трансфери бўйича ҳеч қандай музокараларни бошламаган
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Рубен Невешнинг «Ал Ҳилол»дан трансфери бўйича ҳозирча ҳеч қандай музокараларни бошламаган. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.

«Рубен Невеш борасида ҳеч қандай янгилик йўқ. На таклифлар бўйича, на музокаралар, на муҳокамалар бор. Менга айтилишича, “Manchester United” фақат Рубен Невеш манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар билан алоқага чиққан, холос», — дейди Романо.

Жорий мавсумда Рубен Невеш барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг