locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Рэшфорддан маошини камайтиришни талаб қилиши мумкин

Ўтган мавсумни эса у ижара асосида «Барселона» сафида ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Рэшфорддан маошини камайтиришни талаб қилиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоага қайтиши учун маошини камайтиришга рози бўлиши талаб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри Manchester Evening News манбасига таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар» клубда янада мувозанатли маош тизимини жорий этиш устида ишламоқда. Шу сабабли 28 ёшли Рэшфорддан ҳафтасига тахминан 380 минг евро маош назарда тутилган амалдаги шартномани қайта кўриб чиқиш ва янги, камроқ маошли келишув имзолаш сўралиши мумкин.

Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Рэшфорднинг ҳозирги юқори маоши жамоа ичида норозилик келтириб чиқаришидан хавотирда. Чунки бу бошқа футболчиларнинг ҳам маошини Маркус даражасигача оширишни талаб қилишига сабаб бўлиши мумкин.

Маркус Рашфорд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Ўтган мавсумни эса у ижара асосида «Барселона» сафида ўтказди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг