locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"МЮ\" Рафинья учун қанча сарфламоқчи эканлиги маълум қилинди

Ўтган мавсум у 34та гол урди ва 25та голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"МЮ" Рафинья учун қанча сарфламоқчи эканлиги маълум қилинди
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед“га “Барселона“ футболчиси Рафинья керак. Бу ҳақда Марcа нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 28 ёшли футболчининг трансфери учун “қизил иблислар“ 150 миллион евро таклиф қилмоқчи. Бу таклиф "Барселона"га маъқул келиши ва Рафинья билан хайрлашиши мумкин.

Аввалроқ унга Саудиянинг “Ал-Ҳилол” жамоаси ҳам таклиф билан чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья ўтган мавсум 57 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 34 та гол ва 25 та голли узатма бор. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг