locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» раҳбарияти жамоани вақтинча бошқариш учун уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда

Аввалроқ манкуниянликлар Аморимни истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоанинг вақтинча бош мураббийи лавозимига бир нечта мутахассислар билан дастлабки музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Улар орасида «қизил иблислар»нинг собиқ футболчилари — Оле-Гуннар Сульшер, Майкл Керрик ва Руд ван Нистелрой ҳам бор. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, «МЮ» раҳбарияти мавсум охиригача тажрибали вақтинча мураббийни тайинлаш тарафдори. Доимий бош мураббий эса ёзда аниқланади.

Қайд этилишича, Сульшер аллақачон «Манчестер Юнайтед» вакиллари билан учрашув ўтказган.

Жорий ҳафта давомида бош мураббий вазифасини вақтинча Даррен Флетчер бажаради. Сульшер 2018–2021 йиллар оралиғида «қизил иблислар»ни бошқарган. 5 январь куни «Манчестер Юнайтед» Рубен Аморимнинг клуб бош мураббийи лавозимини тарк этганини эълон қилган эди. Португалиялик мутахассис манкуниянликларни 2024 йил 11 ноябрдан 2026 йил 5 январгача бошқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг