locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Пулишични АПЛга қайтармоқчи

АҚШлик футболчи 2019–2023 йилларда Англия Премьер-лигасида “Челси” шарафини ҳимоя қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Пулишични АПЛга қайтармоқчи
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” қишда “Милан”нинг 27 ёшли америкалик ҳужумчи Кристиан Пулишич билан шартнома имзолаши мумкин.

The Sun нашрида келтирилишича, ҳозирда “қизил иблислар” ушбу трансфернинг имкониятларини кўриб чиқмоқда.

АҚШлик футболчи 2019–2023 йилларда Англия Премьер-лигасида “Челси” шарафини ҳимоя қилган.

Манбаларга кўра, Аморим Пулишични “Манчестер Юнайтед”нинг янгиланган ҳужум чизиғида муҳим ўйинчи сифатида кўради.

Маълумот учун, Пулишич 2023 йилдан буён “Милан” жамоасида фаолият юритмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача тузилган.

Жорий мавсумда Пулишич “россонери” сафида 9 та ўйинда 6 та гол урди ва 2 та ассист билан яхши натижа кўрсатди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг