locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Пакета учун асосий харидорга айланди

Футболчининг ўзи ҳам қишда жамоасини алмаштирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
  «МЮ» Пакета учун асосий харидорга айланди
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” клуби “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Лукас Пакета учун асосий харидорга айланди, дея хабар беради Indykaila News нашри.

Манбага кўра, "қизил иблислар" бразилиялик футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Шунингдек, унга “Манчестер Сити” ҳам қизиқиш билдирган, бироқ клублар ўртасида келишув амалга ошмаганди.

Лукас Пакетанинг ўзи январ ойида "Вест Хэм"ни тарк этишга тайёр. 28 ёшли футболчи европалик амбицияларга эга бўлган клубда ўйнамоқчи. Трансфермаркт унинг бозор нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Пакета АПЛнинг жорий мавсумида тўққизта ўйинда иккита гол урди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг