locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» «Ньюкасл» марказий ҳимоячисига кўз тикди

«Зағизғонлар» ушбу трансфердан 75—80 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Ньюкасл» марказий ҳимоячиси Малик Тшауни жамоа мудофаасининг «келажакдаги етакчиси» сифатида асосий номзод деб билмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, «зағизғонлар» 24 ёшли футболчини сотишга шошилмаяпти, бироқ 75–80 млн евролик таклиф тушса, уни қўйиб юборишлари мумкин.

Таъкидланишича, Тшау бошқа клубга ўтадиган бўлса, амалдаги маошини икки баробарга оширишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Тшау жорий мавсумда барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг