«МЮ» Невешни сотиб олиши мумкин
Трансфер қишда амалга оширилиши эҳтимоли бор.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Юнайтед” 28 ёшли “Ал Ҳилол” ярим ҳимоячиси Рубен Невешга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, “қизил иблислар” бош мураббийи Рубен Аморим футболчининг маҳоратини юқори баҳолайди.
Агар томонлар ўртасида музокаралар бошланса, трансфер қишда амалга ошиши мумкин. Келишув қиймати 20 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинмоқа.
Маълумот учун, Невеш жорий мавсум барча турнирларда 8 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист