locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“МЮ” Милинвочи-Савични ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“МЮ” Милинвочи-Савични ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” камерунлик дарвозабон Андре Онана ўрнига футболчи қидиришда давом этмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, сотиб олиш учун навбатдаги номзод Сербия терма жамоаси ва “Торино” клуби футболчиси Ваня Милинкович-Савичдир.

Томонлар ўртасида илк музокаралар аллақачон бўлиб ўтган. Жорий мавсумда Милинкович-Савич барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 39 та гол ўтказиб юборган. Унинг қўл остида 11 та ўйин бор, гол ўтказиб юбормаган.

Трансфермаркт портали 28 ёшли футболчининг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Онана мавсум давомида бир қатор жиддий хатоларга йўл қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг