«МЮ» Микел Оярсабалга қизиқиш билдирмоқда
«Қизил иблислар» ушбу трансферни январ ойидаёқ якунламоқчи.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» «Реал Сосьедад» ҳужумчиси ва капитани Микел Оярсабалга қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» 28 ёшли футболчига нисбатан «жиддий қизиқиш»га эга. Бу ҳақда Football Transfers хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Оярсабалнинг «Манчестер Юнайтед»га қишки трансферлар вақтида ўтиши эҳтимоли паст баҳоланмоқда, бироқ ёзги трансферларда бу тўлақонли амалга ошиши мумкин.
Оярсабал 2016 йил январдан буён Сан-Себастьян жамоасида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион еврога тенг.
Насрулло Каримов
Журналист