locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Мартинеснинг трансферидан нега воз кечгани маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Мартинеснинг трансферидан нега воз кечгани маълум бўлди
ФОТО: Getty images

"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг "Манчестер Юнайтед"га амалга ошмай қолган трансфери сабаблари ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Mirror нашри хабар беришича, “қизил иблислар” 33 ёшли аргентиналик кипер билан келишиб олган. Аммо сўнгги паллада клуб “Антверпен”дан 23 ёшли Сенне Ламменсни сотиб олишга қарор қилди.

Бунга Мартинеснинг ёши ва йилига тахминан 12 миллион евро атрофида маош сўрагани сабаб бўлган. Клуб унинг юқори молиявий талабларини бажара олмаслигини айтиб, келишувдан воз кечган.

Аргентиналик футболчи 2020 йилдан буён "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсумда у Премьер-лигада битта ўйин ўтказиб, битта гол ўтказиб юборди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг