«МЮ» Мартинес учун таклиф юборди
Фото: Getty Images
"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
The Sun хабарига кўра, “қизил иблислар” 32 ёшли аргентиналик кипер учун расмий таклиф юборди. Клуб Мартинесни сотиб олиш истагида 20 миллион фунт таклиф қилишган. Ҳозирча томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. Бироқ ҳали келишувга эришилмаган.
Ўтган мавсум 53 та учрашувда майдонга тушиб, 16 баҳсда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган. Унинг "Астон Вилла" билан тузган шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист