locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"МЮ\" Мартинес учун асосий даъвогар

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"МЮ" Мартинес учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images

"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини бошқа АПЛ клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Лео Парадизо хабар берди.

Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" клуби 32 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва футболчи билан музокараларни бошлаган. Мартинеснинг трансфер баҳоси тахминан 20 миллион еврони ташкил этади.

У ўтган мавсумда "Астон Вилла" таркибида 53 та ўйинда майдонга тушди ва 16 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг