«МЮ» Мартинес билан келишувга эришди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” “Астон Вилла” дарвозабони Эмилиано Мартинес билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, “қизил иблислар” аргентинлик кипер борасида музокараларни давом эттирмоқда. Аммо клуб “Антверпен” посбони Сенне Ламменс трансфери амалга ошмай қолса, аргентиналик дарвозабонни сотиб олиши мумкин.
Маълумот учун, Мартинес ўтган мавсум барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 16 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Бирмингем клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилда якунга етади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист