МЮ “Манчестер Сити”нинг ёш иқтидорига эътибор қаратди
“Манчестер Юнайтед”, “Ньюкасл” ва “Милан” “Манчестер Сити”нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Жеймс Макатига қизиқиш билдирмоқда
Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Манбага кўра, инглиз футболчисига “Байер” ва “Ньюкасл” ҳам эътибор қаратмоқда. Ўз навбатида, “шаҳарликлар” ҳам Леверкузенликлар ярим ҳимоячиси Флориан Вирц ва “ўрмончилар” футболчиси Морган Гиббс-Уайтни Кевин Де Брюйнега ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Таъкидланишича, “Байер” ўтган ёзда “Манчестер Сити”га Макатини ёзда 20 миллион фунтга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномасини таклиф қилган, аммо “шаҳарликлар” буни рад этган.
Маълумот учун, Макати жорий мавсум барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голга муаллифлик қилди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.