locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ», «Ман Сити» ва «Арсенал» Ибрагим Мазага қизиқмоқда

Маза 2025 йил ёзида «Байер» сафига қўшилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ», «Ман Сити» ва «Арсенал» Ибрагим Мазага қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Байер» ҳужумчиси Ибрагим Маза Европа трансфер бозорида бир қатор топ-клубларнинг эътиборини тортмоқда.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, 20 ёшли алжирлик футболчининг ўйинларини «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Арсенал» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари кузатмоқда.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» ва «Атлетико» аллақачон футболчининг вакиллари билан алоқа ўрнатган.

Маза 2025 йил ёзида «Байер» сафига қўшилган. Унинг леверкузенликлар билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади. Футболчининг трансфер қиймати 45 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг