locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» малилик ҳужумчи билан шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Манкуниянликлар ушбу трансферни ёзда амалга оширмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» малилик ҳужумчи билан шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» Мали терма жамоаси ва «Осер» ҳужумчиси Лассин Синайоко билан, шунингдек, унинг атрофидагилар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Africafoot хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, музокаралар муваффақиятли давом этмоқда ва «қизил иблислар» ёзда, яъни Синайоко «Осер» билан шартномаси тугагач, футболчини трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, унинг йиллик маоши 3 млн евро миқдорида келишиб олиниши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Синайоко Франция чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та самарали узатма амалга оширди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 7 млн евродан иборат.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг