«МЮ» Мактоминайни қайтариши мумкин
Мактоминейни АПЛга қайтариш учун "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам кураш олиб бормоқда.
ФОТО: Getty images
"Наполи"нинг шотландиялик ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Марк Брус маълум қилди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" клуб тарбияланувчиси бўлган 28 ёшли хавбекни қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, Мактоминейни АПЛга қайтариш учун "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам кураш олиб бормоқда.
Жорий мавсумда Мактоминай барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист