locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Люк Шоуга муносиб ўринбосар топди

Манкуниянликлар янги мавсум олдидан жамоани ёшартирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби келаси ёзги трансфер ойнасида «Вест Хэм»нинг чап қанот ҳимоячиси Малик Диуфни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» 21 ёшли футболчини Люк Шоуга муносиб рақобатчи сифатида кўрмоқда. Таъкидланишича, манкуниянликлар чап қанот ҳимоясини кучайтириш масаласи билан яримҳимоя чизиғи учун ўйинчилар харид қилинганидан сўнг шуғулланишни режалаштирган.

Малик Диуф жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та самарали узатмани ёздириб қўйди. Ёш ҳимоячининг «Вест Хэм» билан амалдаги меҳнат шартномаси анча узоқ муддатга, яъни 2030 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этмоқда. Келаси мавсум олдидан таркибни ёшартиришни мақсад қилган «Манчестер Юнайтед» учун Диуф асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг