locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Льюис-Скеллига қизиқиш билдирмоқда — TEAMtalk

«Арсенал» эса 19 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Арсенал» қанот ҳимоячиси Майлз Льюис-Скеллининг ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. 19 ёшли футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Лондон клубини тарк этишга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «канонирлар» ўз тарбияланувчисини сотишга қарши эмаслар. «Қизил иблислар»дан ташқари, Льюис-Скеллига Премьер-лиганинг бошқа вакиллари — «Эвертон» ва «Брентфорд» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, Майлз Льюис-Скелли жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 27 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

Футболчининг «Арсенал» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг