«МЮ» Левандовскининг трансферидан воз кечди
“Манчестер Юнайтед” эгаларидан бири ҳисобланган Жим Ретклиф “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг “қизил иблислар” сафига келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.
Манбага кўра, 37 ёшли польшалик футболчининг трансферини инглиз клубининг бош мураббийи Рубен Аморим талаб қилган.
Футболчининг ёши, паст самарадорлиги ва рақибга босим ўтказа олиш қобилиятининг сусайгани ортидан “Барселона” раҳбарияти ҳужумчи билан янги шартнома имзолашни истамаяпти. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Левандовски 2022 йилдан бери “Барселона” шарафини ҳимоя қилади. Ҳужумчи ҳозирга қадар клуб сафида 156 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 105 та гол ҳамда 20 та голли узатма ёздириб қўйган. Жорий мавсум Левандовски “Барселона” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришни уддалади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.