«МЮ» «Лестер»нинг собиқ яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Манкунияликлар аллақачон ҳамкорлик бўйича дастлабки таклифни билдирган.
ФОТО: Getty Images
«Бешиктош» яримҳимоячиси Вилфред Ндиди яна Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. 29 ёшли нигериялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда нуфузли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» Ндиди билан ҳамкорлик бўйича дастлабки таклифни аллақачон билдирган. Бироқ таклифнинг молиявий тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.
Жорий мавсумда Ндиди «Бешиктош» сафида барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 10 млн евро деб баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист