locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Леауга қизиқиш билдирмоқда

Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Леауга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” клуби “Милан”нинг 26 ёшли ҳужумчи Рафаэль Леауга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Ekrem Konur X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Маълум қилинишича, миланликлар футболчи бўйича музокараларга тайёр, аммо унинг шартномасида белгиланган товон пули 175 миллион еврони ташкил этади. Шу билан бирга, клуб португалияликни сотишдан тахминан 40–50 миллион евро даромад қилишни режалаштирмоқда. “Милан” ҳозир молиявий жиҳатдан мураккаб ҳолатда бўлиб, етакчи ўйинчилар бўйича таклифларга очиқ.

Жорий мавсумда Леау барча мусобақаларда 30 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг