locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Кобби Майну билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда

Янги келишувга кўра, футболчининг маоши ҳафтасига 150 минг фунтгача кўтарилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Кобби Майну билан янги шартнома имзоламоқчи ва бу ҳақда жорий мавсум якуннига қадар эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Самуэл Лакхерист хабар берди.

Кутилишича, янги келишувга кўра, футболчининг маоши ҳафтасига 150 минг фунт стерлинггача кўтарилади.

Кобби Майну жорий мавсумда клуб сафида барча турнирлар доирасида жами 25 та ўйинда иштирок этиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг «қизил иблислар» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, хавбекнинг айни дамдаги бозор қиймати 50 миллион евронни ташкил этади. Ҳозирги вақтда «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг