«МЮ» клуб тарихидаги 44 йиллик антирекордни такрорлади
«Манчестер Юнайтед» Англия Кубогининг учинчи раундида «Брайтон»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди. Шу тариқа «қизил иблислар» клуб тарихиадаги 44 йиллик антирекордни такрорлади.
Opta Sport хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» бир мавсумда ҳам Англия Кубоги, ҳам Англия Лига Кубогида илк босқичдаёқ тарк этган ҳолат 1981/1982 йилги мавсумда кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «қизил иблислар» 2025/2026 йилги Англия Лига Кубогидан ҳам чиқиб кетганди. Жамоа қуйи лига вакили «Гримсби Таун»га қарши баҳсда асосий ва қўшимча вақтни 2:2 ҳисобида якунлаган, бироқ пенальтилар сериясида 11:12 натижа билан мағлуб бўлган эди. Мазкур учрашув турнирнинг иккинчи раунди бўлиб, айни пайтда «Манчестер Юнайтед» учун мусобақадаги илк ўйин ҳисобланган.