locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» кетма-кет тўртинчи ўйинда ғалаба қозонди

Манкунияликлар АПЛнинг 25-турида «Тоттенхэм»ни мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Тоттенхэм»ни 2:0 ҳисобига мағлуб этди. Шу тариқа, «қизил иблислар» чемпионатдаги кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритишди.

«Манчестер Юнайтед»нинг ушбу муваффақиятли серияси 22-турда «Манчестер Сити» устидан қозонилган ғалаба (2:0) билан бошланган эди. Шундан сўнг, манкунияликлар «Арсенал» (3:2), «Фулхэм» (3:2) ва ниҳоят «шпорлар»га қарши баҳсда ижобий натижа қайд этишди.

Энди Майкл Керрик шогирдлари 10 февраль куни 26-тур доирасида сафарда «Вест Хэм» меҳмони бўлишади.

Айни дамда «Манчестер Юнайтед» 44 очко билан АПЛ турнир жадвалида кучли тўрликдан (4-ўрин) жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг