«МЮ» Керрик қўл остида илк бор мағлубиятга учради
Манкуниянликлар сафарда «Ньюкасл»га имкониятни бой берди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 29-турида «Ньюкасл»га имкониятни бой берди (1:2). Ушбу мағлубият Майкл Керрик учун жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатидаги илк мағлубият бўлди.
«Зоғизғонлар» билан ўйинга қадар инглиз мутахассиси қўл остида жамоа АПЛда 6 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этиб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олган эди.
Бундан ташқари, Керрик 2021/2022 йилги мавсумда Ральф Рангник тайинланишидан аввал ҳам «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган эди. Ўшанда унинг бошқарувидаги 3 та ўйинда манкуниянликлар 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган. Шундай қилиб, «Ньюкасл» Керрикнинг «Юнайтед» мураббийи сифатидаги узоқ давом этган мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.
Насрулло Каримов
Журналист