«МЮ» келаси йилнинг ёзида уч нафар билан футболчисини текинга қўйиб юборишга тайёр
“Манчестер Юнайтед” клуби таркибни сезиларли даражада янгилашни режалаштирмоқда.
The Sun хабарига кўра, клуб раҳбарияти камида уч футболчи билан хайрлашишга тайёр, ҳаттоки уларни бепул қўйиб юбориш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.
Жамоани тарк этиши мумкин бўлган асосий номлардан бири — энг кўп маош олувчи футболчилардан бири бўлган, 33 ёшли Каземиро. Шунингдек, ҳозирда ижарада “Астон Вилла” сафида тўп сураётган Жейдон Санчо билан ҳам клуб хайрлашиши кутилмоқда. Яна бир номзод — чап қанот ҳимоячиси Тирелл Маласия.
Бу футболчи ёзги трансфер ойнасида Туркия клубига ўтишга яқин турган, бироқ музокаралар муваффақияциз якунлангани боис трансфер амалга ошмади.
Ушбу уч футболчининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномалари 2026 йил июнига қадар амал қилади.