locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» Каземирога ўринбосар топди

Павловичнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» Каземирога ўринбосар топди
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед" "Бавария" ярим ҳимоячиси Александр Павловични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчининг нархи инглиз клубига потенциал трансферга тўсқинлик қилиши мумкин, чунки "Бавария" Павловични 80 миллион еврога баҳоламоқда. “Қизил иблислар” германиялик футболчини узоқ муддатга Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Павловичнинг қишки трансфери даргумон, аммо трансфер 2026 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг бозор нархи 55 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг